Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси нима?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июндаги 354-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий регламент.

Хизмат қаерда ва қандай шаклда кўрсатилади?

• Кундузгии қатнов шаклида: "Инсон" марказларида қисқа ва узоқ муддатли психологик ҳамда ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади.

• Стационар (бошпана) шаклида: Реабилитация марказларида (шелтерларда) 6 ойгача бепул яшаш жойи, озиқ-овқат, кийим-кечак ва зарур хизматлар тақдим этилади.

Хизматни кўрсатиш қайси ҳолларда рад этилади?

• Жабланган хотин-қизлар хизматдан фойдаланишга розилик билдирмаганда ёки ҳимоя ордери олишни рад этганда;

• Тиббий кўрикда марказда қолишга тўсқинлик қилувчи ўткир юқумли, оғир руҳий ёки фаол босқичдаги сил касалликлари аниқланганда (бунда шахс аввал шифохонага жойлаштирилади).

Қандай ҳужжатлар ва маълумотлар талаб этилади?

Ариза беришда қуйидаги маълумотлар киритилади:

• Хизматдан фойдаланувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми;
• Туғилган йили, санаси ва манзили.

Эслатма: Шифохонага ёки реабилитация марказига жойлашиш учун ҳеч қандай қўшимча қоғоз ёки справкалар талаб этилмайди.

Хизматдан қандай фойдаланиш мумкин?

• Ўз ҳудудингиздаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига ёки маҳаллангиздаги ижтимоий ходимга мурожаат қилиш орқали;

• Ички ишлар органларининг "102" рақамига қўнғироқ қилиш ёки ҳудудий профилактика инспекторига учрашиш орқали;

• 1146 (“Ишонч телефони”) ёки 112 рақамларига боғланиш орқали.

Хизматдан кимлар фойдаланиши мумкин? (Аризачилар)

• Тазйиқ ва зўравонликка учраган, ўз жонига суиқасд қилган ёки шунга мойиллиги бўлган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари;

• Зўравонлик ҳолатига гувоҳ бўлган ҳар қандай жисмоний ва юридик шахслар (учинчи шахслар).