Welfare Category: Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганлар

Ҳимоя ордерини қаердан ва қандай олиш мумкин?

Ички ишлар органларининг “102” рақамига қўнғироқ қилиш ёки ҳудудий профилактика инспекторига мурожаат қилиш орқали. Шунингдек, “Инсон” марказлари ҳам аёлга ҳимоя ордерини олишда кўмаклашади (8, 9-бандлар).

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси нима?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июндаги 354-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий регламентнинг 1-боби, 2-боби ва 3-боби.

Хизматни кўрсатишнинг муддати қанча?

Зудлик билан (мурожаат келиб тушган куни). Профилактика инспектори ёки ижтимоий ходим томонидан ҳолат дастлабки баҳолангач, аёл ўша куннинг ўзида шифохонага жойлаштирилади (11-банд).

Ушбу хонадан кейинги босқич қандай бўлади?

3 сутка ичида ижтимоий ходим аёл билан суҳбатлашади. Агар аёл рози бўлса ва унда чуқурлаштирилган реабилитацияга эҳтиёж бўлса, у ҳимоя ордери асосида Аёлларни реабилитация қилиш марказига (шелтерга) ўтказилади (18-банд).

Бирламчи кўмак хонасида қанча муддат қолиш мумкин?

Соғлиқни тиклаш ва дастлабки хавфсизликни таъминлаш учун 3 суткадан (72 соатдан) кўп бўлмаган муддатга жойлаштирилади (14-банд).

Хизмат доирасида қандай ёрдамлар кўрсатилади?

• Зудлик билан биринчи тиббий ёръдам кўрсатилади;
• Руҳшунос ёки психиатр кўриги ташкил этилади;
• Бепул озиқ-овқат ва шахсий гигиена воситалари билан таъминланади (15, 16-бандлар).

Бирламчи кўмак хонаси қаерларда ташкил этилган?

Республика бўйича шошилинч қабул бўлими мавжуд бўлган барча шифохоналарда туну кун (24/7) ишлайдиган махсус хоналар ташкил этилган (1, 6-бандлар).

Хизматдан кимлар фойдаланиши мумкин? (Жисмоний шахслар)

Тазйиқ ва зўравонликка учраган, ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари (1-банд).

Хизматдан қандай фойдаланиш мумкин?

Ички ишлар органларининг “102” рақамига хабар бериш, маҳалладаги ижтимоий ходимга ёки “Инсон” марказларига мурожаат қилиш орқали. У ерга жойлаштириш “Инсон” марказларининг йўлланмаси ёки профилактика инспектори томонидан расмийлаштирилган далолатнома асосида амалга оширилади (14-банд).

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси нима?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июндаги 354-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий регламентнинг 2, 4 ва 5-бобларига тегишли бандлари.