Агар танланган маҳсулот ваучер суммасидан қиммат бўлса-чи?

Бундай ҳолда ўртадаги фарқни ёрдам олувчи ўз ҳисобидан тўлаши лозим. Акс ҳолда сотувчи буюртмани рад этиши мумкин (40-банд).

Маҳсулотлар уйга етказиб бериладими?

Ҳа. Сотувчи (тадбиркор) озиқ-овқат маҳсулотларини сифатли ва ўз вақтида ёрдам олувчининг уйигача етказиб беришга масъулдир (45-банд).

Мурожаат қандай тасдиқланади?

Маҳсулотлар етказиб берилгач, ёрдам олувчи ўз телефонига келган СМС-тасдиқ кодини сотувчига маълум қилиши орқали харид якунланади (37-банд).

Ваучерни нақд пулга алмаштирса бўладими?

Йўқ. Ваучер фақат белгиланган турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш учун мўлжалланган бўлиб, уни нақдлаштириш тақиқланади.

Ваучернинг амал қилиш муддати қанча?

Ваучер расмийлаштирилган кундан бошлаб икки ой давомида амал қилади. Шу муддатда ундан фойдаланиш шарт (3-банд).

Маҳсулотларни қаердан сотиб олиш мумкин?

"Ижтимоий ҳимоя" АТда авторизатсиядан ўтган совтувчилардан (дўконлардан) электрон савдо платформаси орқали харид қилинади (6, 24-бандлар).

Озиқ-овқат ваучери (ваучер) ози ўзи нима?

Бу энг зарур озиқ-овқат маҳсулотларини давлат субсидияси ҳисобидан харид қилиш имконини берувчи, ҚР-кодли электрон ҳужжатдир (3-банд).

Озиқ-овқат ваучерини расмийлаштириш муддати қанча?

Мурожаатни ўрганиш, тавсиянома шакллантириш ва ваучер ажратиш бўйича қарор қабул қилиш 10 иш куни ичида амалга оширилади.