Йўлланманинг ҳақиқийлиги қандай текширилади?

Ижтимоий ходим томонидан бир иш куни ичида йўлланма соғлиқни сақлаш органларининг электрон тизимлари орқали текширилади (17-банд).

Қайси ҳолатда ёрдам бериш рад этилиши мумкин?

Агар шахс айни шу даволаниш учун “Аёллар дафтари” ёки “Ёшлар дафтари” жамғармаларидан ёрдам олган бўлса, такроран ёрдам берилмайди (12-банд).

Ёрдам бериш ҳақидаги қарор қанча вақтда кўриб чиқилади?

Ижтимоий ходим тавсияномаси асосида "Маҳалла еттилиги" томонидан 5 иш куни ичида, шошилинч ҳолатларда эса 1 кун (24 соат) ичида кўриб чиқилади (18, 22-бандлар).

Маблағлар қандай тартибда тўланади?

Маблағлар нақд пул кўринишида берилмайди, балки шартнома асосида тўғридан-тўғри Давлат тиббий суғурта жамғармасига ўтказиб берилади (21-банд).

Ёрдам олиш учун қандай тиббий ҳужжат талаб этилади?

Даволаш муассасасидан олинган, ихтисослаштирилган муассасада даволаниш зарурлиги ва тиббий хизматнинг аниқ қиймати кўрсатилган йўлланма (ордер) талаб этилади (16-17-бандлар).

Даволаниш учун ёрдам неча марта берилади?

Ушбу турдаги моддий ёрдам муҳтож шахсларга йилига бир маротаба кўрсатилади.