Энди ўзингизга тегишли барча расмий ҳужжатларни битта иловадан олишингиз мумкин
10.12.2025
Сизга тегишли барча расмий ҳужжатлар, дейлик, паспорт, ҳайдовчилик ва никоҳ гувоҳномаси, таълим бўйича дипломларингиз – ҳаммаси бўлиб 17 хил ҳужжатингиз битта иловада бўлишини хоҳлармидингиз? Бизнингча, бу кўпчиликнинг орзуси. Нега дейсизми? Чунки ҳужжатларни йиғиб юриш, уларни бир жойда сақлаш, йиртилиб кетмаслиги ёки йўқотиб қўймаслик учун қайғуришга тўғри келарди-да. Энди эса Барака иловаси сизни бу қайғудан озод қилади. Илова сизга керакли ҳужжатни бир неча сония ичида топиб, кўрсатиб беради. Бундан ташқари, ҳужжатларингиз шифрланган ҳолда, юқори даражада ҳимояланган серверларда сақланади, уларни йўқотиш ҳақида ўйлаш энди фақат тарихда қолди.
Барака иловасидаги рақамли ҳужжатлар функцияси кундалик ҳаётингиз сезиларли даражада осонлаштиради:
Йўл-патрул хизмати, турли идоралар ёки банк хизматларида ҳужжатларингизни тез ва расмий равишда тақдим эта оласиз.
Ҳукумат идоралари, нотариуслар, ёки бошқа муассасаларда идентификациядан ўта оласиз.
Транспорт воситаси суғуртаси ёки техник паспортни ҳар доим ўзингиз билан олиб юришингиз мумкин бўлади.
Барака иловасидаги рақамли ҳужжатлар тўлиқ рўйхати:
1. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти
2. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификацияловчи ИД-картаси
3. Ҳайдовчилик гувоҳномаси
4. Туғилганлик ҳақида гувоҳнома
5. Никоҳ қайд этилганлиги ҳақида гувоҳнома
6. Никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома
7. Транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома (техник паспорт, техник талон)
8. Пенсия (нафақа) гувоҳномаси
9. Фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаси (ИД-картаси)
10. Ногиронлик тўғрисида маълумотнома
11. Транспорт воситасининг мажбурий суғурта (фуқаролик жавобгарлиги) бўйича суғурта полиси
12. Олий, ўрта махсус, касб-ҳунар ва профессионал таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги расмий ҳужжат
13.Талабалик гувоҳномаси
14. Якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома
15. Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумотнома
16. Турар жой обектларининг кадастр паспорти
17. Жисмоний шахснинг шахсий автомототранспорт воситасини бошқа шахсларга бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончнома
Барака иловасидаги рақамли ҳужжатлар юридик кучга эга бўлиб, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида расмий тан олинган. Шунинг учун энди хотиржам ҳолда Барака иловасидаги рақамли ҳужжатлардан фойдаланишингиз мумкин.