
Боқувчисини йўқотганлик нафақаси
бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун – 745 000 сўм
кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун – 244 000 сўмдан
ПФ-69, 30.04.2024 й.
ПФ-120, 28.07.2023 й.
ВМҚ-119, 23.03.2023 й.
“Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими
| Нафақа кимларга тайинланади?
Боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиш ҳуқуқига Қонунда белгиланган шартларга ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўлмаган вафот этган шахснинг қарамоғида бўлган оиланинг меҳнатга лаёқатсиз аъзолари эга. Қуйидагилар оиланинг меҳнатга қобилиятсиз аъзолари ҳисобланадилар: а) болалар, ака-укалар, опа-сингиллар ва набиралар 18 ёшга тўлмаган бўлса ёки 18 ёшдан катта бўлса, агар улар 18 ёшга тўлгунига қадар ногиронлиги бор бола бўлиб қолган бўлса. Бунда башарти, агар ака-укалар, опа-сингиллар ва набираларнинг меҳнатга қобилиятли ота-онаси бўлмаса; б) ота, она, ўгай ота, ўгай она, хотин, эр, башарти, улар 7-моддада назарда тутилган пенсия ёшига тўлган ёки ногиронлиги бўлган шахс бўлсалар; в) ёшидан ва меҳнат қобилиятидан қатъи назар, ота ва онадан бири ёки эр (хотин) ёхуд бува, буви, ака-ука ёки опа-сингил, агар у вафот этган боқувчининг болалари, ака-укалари, опа-сингиллари ёки набираларини, ишловчиларга болага қараш учун иш ҳақи сақланмаган таътилда бўлиш ҳуқуқини берадиган ёшга тўлгунга қадар боқиш билан машғул бўлса ва ишламаса; г) бува ва буви — агар қонунга мувофиқ уларни боқиши шарт бўлган кишилар бўлмаса. Таълим ташкилотларининг ўқувчилари ва талабалари ўқишнинг бутун даври давомида, бироқ 23 ёшга тўлгунига қадар боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқига эга. |
| Қаерга мурожаат қилинади?
Нафақа олиш ҳуқуқи пайдо бўлган шахс ёки унинг қонуний вакили Давлат хизматлари марказларига ёки “Инсон” ижтимоий хизматлари марказига ўзи келиб ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади. |
| Мурожаат қилиш жараёнида қандай ҳужжатлар талаб этилади?
Мурожаат қилиш жараёнида алоҳида ҳужжатлар талабисиз электрон сўровнома тўлдирилади. |
| Мурожаатлар нечанчи санагача қабул қилинади?
Чекловлар белгиланмаган. |
| Мурожаатни ким кўриб чиқади ва қарор қандай қабул қилинади?
Мурожаатлар рақамлашган тарзда “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали кўриб чиқилади. Мурожаатчининг маълумотлари ўрганганидан сўнг нафақа тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади ва бу ҳақдаги маълумот мурожаат қилувчининг мобил телефон рақамига СМС шаклида юборилади (давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинганида тегишли давлат хизматлари марказига). |
| Қандай ҳолатларда нафақани тайинлаш рад этилади?
Электрон ахборот алмашинуви орқали қуйидагилар тасдиқланмаган ҳолларда: 1) вафот этган шахснинг фарзандлари, оиланинг меҳнатга лаёқатли бўлмаган аъзолари борлиги; 2) нафақа тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг вафот этган шахс билан қариндошлик алоқаларини; 3) боқувчисини йўқотганлик пенсия тайинланган бўлса. |
| Нафақа тўловлари қачон ва қаерда амалга оширилади?
Нафақалар олувчининг хоҳишига кўра фуқароларнинг депозит ҳисобварақларига (пластик картасига) пул ўтказиш йўли билан ёки нақд шаклида АТ «Халқ банки» бўлими (филиали) томонидан тўланади. Банкнинг масъул ходимлари нақд шаклдаги тўловларни маҳалларга етказган ҳолда ҳар ой тўлаб боради. |