Ижтимоий ҳимоя сиёсати ва

ёрдам дастурлари ҳақида

Барака иловасининг «Ижтимоий ҳимоя сиёсатлари ҳақида» саҳифасига хуш келибсиз. Бу ерда ижтимоий нафақалар ва ёрдам дастурларимиз ҳақида батафсил маълумот оласиз. Мақсадимиз — сизга турли хил қўллаб-қувватлаш имкониятлари, мувофиқлик талаблари ва ҳар бир имтиёз учун қандай ариза топшириш ҳақида тушунишни осонлаштириш. Биз ушбу муҳим ижтимоий ҳимоя сиёсатлари ҳақида сизга аниқ ва тушунарли маълумотлар беришга интиламиз.
Ижтимоий нафақалар

Ногиронлиги бўлган шахслар

Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақаси

Select category

Тўлов миқдори

920 000 сўм

Тасдиқловчи ҳужжат

ПФ-108, 12.08.2024 й.
ВМҚ-119, 23.03.2023 й.

Тўлов даврийлиги

Ногиронлиги белгиланган мудаттнинг бутун даврга, бироқ ногиронлиги бўлган бола 18 ёшдан ошмаган муддатда, ҳар ой

Qayerga murojaat etish kerak?

“Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими

Нафақа кимларга тайинланади?
Ногиронлиги бўлган (шу жумладан орфан касаллиги бўлган) ёки ОИВга чалинган 18 ёшгача болалар ёки уларнинг қонуний вакилларига.

Қаерга мурожаат қилинади?
Нафақа фуқароларнинг мурожаатларисиз «проактив шакл»да тайинланади ва тўланади.

Қандай ҳолатларда нафақани тайинлаш рад этилади?
– Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан қонуний вакилнинг ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ва ОИВга чалинган 18 ёшгача бола билан қариндошлик алоқалари ҳақидаги маълумотлар аниқланмаганлиги тўғрисида маълумот берилганда;
– қонуний вакилнинг ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ва ОИВга чалинган 18 ёшгача боланинг васийси ёки ҳомийси эканлиги ҳақидаги маълумотлар аниқланмаганда.

Нафақа тўловлари қачон ва қаерда амалга оширилади?
Нафақалар нафақа олувчининг хоҳишига кўра нафақа нақд шаклида ёки фуқароларнинг депозит ҳисобварақларига (пластик картасига) пул ўтказиш йўли билан АТ «Халқ банки» бўлими (филиали) томонидан тўланади. Банкнинг масъул ходимлари нақд шаклдаги тўловларни маҳалларга етказган ҳолда ҳар ой тўлаб боради.