
Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам
380 000 сўм
ПФ-6277, 11.08.2021 й.
ВМҚ-654, 21.10.2021 й.
“Ижтимоий ҳимоя ягона реэстри” ахборот тизими
| Қаерга мурожаат қилинади?
Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш учун: фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи(МФЙ); «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлариЯгона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz); давлат хизматлари марказига мурожаат қилинади; |
| Аризалар нечанчи санагача қабул қилинади?
Аризалар тўловни олишни истаётган ойдан олдинги ойнинг 16-санасига қадар тақдим этилади. Бунда юқорида кўрсатиб ўтилган муддатдан кейин берилган аризалар белгиланган тартибда кейинги ойда кўриб чиқилади. |
| “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларининг масъул ходимлари томонидан нималар қилинади?
Ариза ва тақдим этилган ҳужжатлар “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларининг масъул ходимлари томонидан ҳар куни, бироқ ариза берилган ойнинг 26-санасигача «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилади. |
| Аризани ким кўриб чиқади ва қарор қандай қабул қилинади?
Оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ҳамда уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги қарорлар «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида автоматик шакллантирилади ва қабул қилинади. Ариза берувчига болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш тўғрисида ёки рад этилган ҳолда рад этиш сабаблари кўрсатилган электрон хабар аризада кўрсатилган мобил телефон рақамига СМС кўринишда юборилади. Оиланинг моддий ва мулкий ҳолати тўловлар амалга оширилиши даврида автоматик равишда ҳар ойда текшириб борилади. |
Қандай ҳолатларда болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш рад этилади?
|
| Нафақа тўловлари қачон ва қаерда амалга оширилади?
АТ Халқ банки бўлими (филиали) томонидан болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тўлови ойнинг 4-санасидан 27-санасига қадар амалга оширилади. Тўлов рўйхат (ведомост)лари АТ Халқ банкининг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этилганида ариза берувчи СМС орқали хабардор қилинади. |
| Онлайн аризани қолдириш:
1) Кам таъминланган деб эътироф этилган оила тўғрисида маълумотномани онлайн олиш; 2) Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинламасдан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” га кириш учун онлайн ариза бериш. |