Ижтимоий ҳимоя сиёсати ва

ёрдам дастурлари ҳақида

Барака иловасининг «Ижтимоий ҳимоя сиёсатлари ҳақида» саҳифасига хуш келибсиз. Бу ерда ижтимоий нафақалар ва ёрдам дастурларимиз ҳақида батафсил маълумот оласиз. Мақсадимиз — сизга турли хил қўллаб-қувватлаш имкониятлари, мувофиқлик талаблари ва ҳар бир имтиёз учун қандай ариза топшириш ҳақида тушунишни осонлаштириш. Биз ушбу муҳим ижтимоий ҳимоя сиёсатлари ҳақида сизга аниқ ва тушунарли маълумотлар беришга интиламиз.
Ижтимоий нафақалар

Болалар

Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси

Select category

Тўлов миқдори

325 000 сўм — ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун;
250 000 сўм — 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун;
150 000 сўм — оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча;
100 000 сўмдан — оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун;

Тасдиқловчи ҳужжат

ПФ-6277, 11.08.2021 й.
ВМҚ-654, 21.10.2021 й.

Тўлов даврийлиги

Ҳар ойда

Тўлов муддати

12 oy davomida har oy

Qayerga murojaat etish kerak?

“Ижтимоий ҳимоя ягона реэстри” ахборот тизими

Қаерга мурожаат қилинади?

Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш учун ариза зарур ҳужжатлар билан бирга бевосита фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига (маҳаллага) тақдим этилади.

2024 йил 1 апрелдан бошлаб:

1) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz);

2) давлат хизматлари марказлари;

3) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларининг ижтимоий ходимлари орқали ариза бериш имкони яратлади.

Ариза топширишда қандай ҳужжатлар талаб этилади?

Ариза топширишда қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

1) ариза берувчи ва оила аъзоларининг Ўзбекистон Республикаси паспорти ёки ID-карталари;

2) оиланинг мавжуд чорва моллари ва паррандалари, номига расмийлаштирилмаган, бироқ фойдаланувида бўлган автотранспорт воситалари, боғ ва деҳқон хўжалик ерлари, нотурар жойлари тўғрисида маълумот;

3) ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номидаги тижорат банки ҳисобварақларидаги маблағ ва пул ўтказмалари ўрганилиши учун ариза.

Алоҳида ҳолларда, шунингдек қуйидагилар талаб этилади:

а) чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномалари, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари ёки ID-карталари ҳамда яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида қайд варағи;

б) болалари васийлик остида бўлган тақдирда, аризага васийлик ва ҳомийлик органи қарорининг нусхаси.

Маҳалла ходимлари юқоридаги ҳужжатлар билан қандай ишлайди?

1) барча ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилганлиги текширади;

2) ариза берувчининг оила таркиби тўғрисидаги маълумотни тасдиқлайди;

3) аризани махсус рўйхатга олиш дафтарида қайд этилади;

4) ҳар 5 кунда, бироқ ариза берилган ойнинг 19-санасига қадар ариза ва зарур ҳужжатларни “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига тақдим этади.

Аризалар нечанчи санагача қабул қилинади?

Аризалар тўловни олишни истаётган ойдан олдинги ойнинг 16-санасига қадар тақдим этилади.

Бунда юқорида кўрсатиб ўтилган муддатдан кейин берилган аризалар белгиланган тартибда кейинги ойда кўриб чиқилади.

“Инсон” ижтимоий хизматлар марказларининг масъул ходимлари томонидан нималар қилинади?

Ариза ва тақдим этилган ҳужжатлар “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларининг масъул ходимлари томонидан ҳар куни, бироқ ариза берилган ойнинг 26-санасигача  «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилади.

Аризани ким кўриб чиқади ва қарор қандай қабул қилинади?

Оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ҳамда уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги қарорлар «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида автоматик шакллантирилади ва қабул қилинади.

Ариза берувчига болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш тўғрисида ёки рад этилган ҳолда рад этиш сабаблари кўрсатилган электрон хабар аризада кўрсатилган мобил телефон рақамига СМС кўринишда юборилади.

Оиланинг моддий ва мулкий ҳолати тўловлар амалга оширилиши даврида автоматик равишда ҳар ойда текшириб борилади.

Қандай ҳолатларда болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш рад этилади?

    1. ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад минимал истеъмол харажатлари (648 000 сўм) миқдоридан кўп бўлганида;
    2. жами биттадан ортиқ кўчмас мулки ёки бир ва ундан ортиқ нотурар жой бинолари мавжуд бўлганда;
    3. ишлаб чиқарилган муддати 12 (оила аъзоси I ёки II гуруҳ ва 18 ёшгача болаликдан ногирон бўлса 7) йилдан ошмаган енгил автотранспорт воситаси бўлганда;
    4. ишлаб чиқарилган муддати 15 йилдан ошмаган бошқа турдаги автотранспорт воситаси ва техникаси бўлганда;
    5. жами 2 ва ундан ортиқ автотранспорт воситалари бўлганида;
    6. оиланинг тижорат банкларидаги депозит ҳисобварақларида маблағлари ёки қимматли қоғозларининг бозор қиймати меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 5 баравари (5,25 млн.сўм) ва ундан ортиқ миқдорда бўлганда;
    7. расмий даромад манбаларига эга бўлмаган ва охирги 6 ой мобайнида иш излаб бандликка кўмаклашиш органларига мурожаат қилмаган аъзоси мавжуд бўлганда;
    8. ишсизлик нафақасини олаётган аъзолари мавжуд бўлганда;
  • низомга асосан бошқа ҳолатлар.
Нафақа тўловлари қачон ва қаерда амалга оширилади?

АТ Халқ банки бўлими (филиали) томонидан болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тўлови ойнинг 4-санасидан 27-санасига қадар амалга оширилади. Тўлов рўйхат (ведомост)лари АТ Халқ банкининг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этилганида ариза берувчи СМС орқали хабардор қилинади.

Онлайн аризани 2024 йил апрелдан бошлаб қолдириш мумкин. Ҳозирда мавжуд имкониятлар:

1) Кам таъминланган деб эътироф этилган оила тўғрисида маълумотномани онлайн олиш;
Маълумотнома олиш 

2) Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинламасдан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” га кириш учун онлайн ариза бериш.
Ариза топшириш