Ижтимоий ҳимоя сиёсати ва

ёрдам дастурлари ҳақида

Барака иловасининг «Ижтимоий ҳимоя сиёсатлари ҳақида» саҳифасига хуш келибсиз. Бу ерда ижтимоий нафақалар ва ёрдам дастурларимиз ҳақида батафсил маълумот оласиз. Мақсадимиз — сизга турли хил қўллаб-қувватлаш имкониятлари, мувофиқлик талаблари ва ҳар бир имтиёз учун қандай ариза топшириш ҳақида тушунишни осонлаштириш. Биз ушбу муҳим ижтимоий ҳимоя сиёсатлари ҳақида сизга аниқ ва тушунарли маълумотлар беришга интиламиз.
Ижтимоий нафақалар

Ногиронлиги бўлган шахслар

Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилига нафақа

Select category

Тўлов миқдори

745 000 сўм

Тасдиқловчи ҳужжат

ПФ-108, 12.08.2024 й.
ВМҚ-119, 23.03.2023 й.

Тўлов даврийлиги

ногиронлик белгиланган муддатнинг бутун даврга, бироқ ногиронлиги бўлган бола 18 ёшдан ошмаган муддатга, ҳар ой

Qayerga murojaat etish kerak?

“Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими

Нафақа кимларга тайинланади?
Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилига. Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 18 ёшгача болаларнинг касалликлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан тасдиқланган.

Қаерга мурожаат қилинади?
Нафақа фуқароларнинг мурожаатларисиз «проактив шакл»да тайинланади ва тўланади.

Сўровномани ким кўриб чиқади ва қарор қандай қабул қилинади?
Сўровнома рақамлашган тарзда “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали кўриб чиқилади. Ўрганиш ўтказилганидан сўнг нафақа тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади ва бу ҳақдаги маълумот шахснинг мобил телефон рақамига СМС шаклида юборилади.

Қандай ҳолатларда нафақани тайинлаш рад этилади?
– Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан қонуний вакилнинг ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола билан қариндошлик алоқалари ҳақидаги маълумотлар аниқланмаганлиги тўғрисида маълумот берилганда;
– қонуний вакилнинг ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг васийси ёки ҳомийси эканлиги ҳақидаги маълумотлар аниқланмаганда;
– тасдиқланган касалликлар рўйхатига кирмаган бўлса.

Нафақа тўловлари қачон ва қаерда амалга оширилади?
Нафақалар нафақа олувчининг хоҳишига кўра нафақа нақд шаклида ёки фуқароларнинг депозит ҳисобварақларига (пластик картасига) пул ўтказиш йўли билан АТ «Халқ банки» бўлими (филиали) томонидан тўланади. Банкнинг масъул ходимлари нақд шаклдаги тўловларни маҳалларга етказган ҳолда ҳар ой тўлаб боради.