Эртанги
кунингизга
 ишонч

Ижтимоий нафақаларингизни олиш ва бошқариш учун Ўзбекистондаги биринчи расмий карта ва илова.

Ўзбекистон фуқаролари учун

Ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланадиган ташаббус

Ўзбекистон ҳукумати фуқароларнинг зарур ижтимоий хизматлардан фойдаланиш жараёнини тубдан ўзгартирмоқда. Ушбу мобил илова ишга тушиши билан ҳаёт анча содда, қулай ва муносиб бўлади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори асосида бошланган ташаббус ижтимоий қўллаб-қувватлашни рақамлаштиради ва инсонларни биринчи ўринга қўяди.

Батафсил
Барча ижтимоий нафақаларингиз

битта жойда

Синов: 01.09.2025 | Республика: 01.11.2025

Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам

380 000 сўм

Тўлов даврийлиги: Har oyda Тўлов даврийлиги: 6 ой давомида ҳар ой
View
Синов: 01.09.2025 | Республика: 01.11.2025

Пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги шахсларга ёшга доир нафақаси

745 000 сўм

Тўлов даврийлиги: ёшга тўлган кундан умрбод муддатга, ҳар ой
View
Синов: 01.09.2025 | Республика: 01.11.2025

Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси

2 767 000 сўм

(Минимал истеъмол харажатларининг (МИХ) 4 баробари миқдорида бола туғилгунча бир марта берилади)

Тўлов даврийлиги: Бир марталик нафақа
View
Синов: 01.09.2025 | Республика: 01.11.2025

Ўрта махсус таълим муассасалари ёки олий ўқув юртларида таҳсил олаётган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга бериладиган ҳар ойлик ва бир марталик ижтимоий нафақалар

Ҳозирча ушбу бўлим бўйича маълумотлар мавжуд эмас. Яқин орада маълумотлар янгиланади.

View
Синов: 01.09.2025 | Республика: 01.11.2025

Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун моддий ёрдам

Уй-жой коммунал хизматлари ҳақи ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигиена товарлари харажатларини қоплаш учун минимал истеъмол харажатлари 1 баравар 669,0 минг сўм миқдорида ҳар ойлик пул тўлови.

Тўлов даврийлиги: Ҳар ойлик нафақа
View
Ижтимоий нафақалар

Янгиликлар

Baraka картаси

Ижтимоий ва молиявий имкониятларингиз бир жойда

Ижтимоий хизмат ва ёрдамларни олинг
Барча ижтимоий тўловларингизни битта Baraka картасига қабул қилинг ва қулай сарфланг.
Ижтимоий тоифангизни аниқланг
Карта орқа томонидаги ҚР-код орқали қайси ижтимоий тоифага мансублигингизни билиб олинг ва уни ваколатли ходимларга тақдим этинг.
Паспорт ёки ID карта сифатида фойдаланинг
Baraka картангиз шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат вазифасини ҳам бажаради.
Халқаро тўловларни амалга оширинг
Халқаро Visa Inc. картаси сифатида Ўзбекистон ва бутун дунёда онлайн ҳамда офлайн тўловларни амалга оширинг.
ҚҚС қайтариб олинг
Baraka ижтимоий картаси орқали айрим маҳсулотларни харид қилганда ИҲМА реестридаги фуқароларга 12% ҚҚС автоматик тарзда қайтарилади.
Жамоат транспортидан бепул фойдаланинг
Baraka ижтимоий картаси билан барча шаҳар жамоат транспортларида (автобус, метро ва бошқалар) тўловни қулай амалга оширинг.
Битта иловада

Барча ижтимоий хизмат ва
тўловлар уйингиздан чиқмасдан бир иловада!

100+ ижтимоий хизмат ва ёрдамларга ариза топширинг
Baraka иловаси 100 дан ортиқ ижтимоий нафақаларга ариза юборинг ва уйингиздан чиқмасдан жараённи кузатинг.
Картангизни бошқаринг
Маблағларингизни сарфланг, назорат қилинг ёки зарурат бўлса, блокланг.
P2P ва тўловлар
Илова орқали дўстларингизга пул ўтказинг, коммунал ва бошқа хизматлар учун тўловларни амалга оширинг.
17 та расмий ҳужжатингизни юклаб олинг
Муҳим ҳужжатларингизни Baraka иловасида сақланг ва исталган вақтда дарҳол юклаб олинг.

Барча ижтимоий хизматлар ва картангиз битта иловада.

Иловани ҳозироқ ўрнатинг. Картага буюртма беринг ва 100 дан ортиқ нафақаларга уйингиздан туриб ариза топширинг.