Харид қандай тасдиқланади?

Материаллар ёки мосламалар етказиб берилгач, ёрдам олувчи ўз телефонига келган СМС-тасдиқ кодини сотувчига маълум қилиши орқали жараён якунланади (37-банд).

Агар бошқа жамғармадан ёрдам олинган бўлса-чи?

Агар уй-жойни мослаштириш харажатлари айни шу давр учун бошқа ижтимоий дастурлар ёки манбалар ҳисобидан қопланган бўлса, такроран ёрдам берилмайди (12-банд).

Ёрдам олиш учун қандай шартлар бор?

Яшаш шароитини мослаштириш учун — Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ва ёлғиз кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритилган шахслар. Бунда ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ва ёлғиз кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар Ижтимоий реестрда туриши ёки ойлик ўртача жами даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оиланинг аъзоси бўлиши лозим.

Керакли материаллар уйга бепул етказиладими?

Ҳа. Танланган қурилиш материаллари ва ускуналарини сотувчи (тадбиркор) ёрдам олувчининг уйигача етказиб беришга масъул ҳисобланади (45-банд).

Мослаштириш доирасида қандай ишлар амалга оширилади?

Кириш йўлига пандус қўйиш, ошхона, ётоқхона ва ювиниш хоналарига тутқичлар (поручний) ўрнатиш, эшикларни кенгайтириш ва бошқа техник мосламалар ўрнатиш (32-банд).

Уй-жойни мослаштириш хизмати ўзи нима?

Бу ногиронлиги бўлган ва ҳаракати чекланган шахсларнинг уйида тўсиқсиз ҳаракатланиши учун қулайликлар яратиш (пандус ўрнатиш, тутқичлар қўйиш ва ҳ.к.) тадбиридир.