Барча ўтказилган санитар тадбирлар ҳақидаги маълумотлар масъуллар томонидан “Ижтимоий ҳимоя” АТ (ахборот тизими)га киритиб борилади.
Агар хизмат сифатсиз бажарилса ёки рад этилса-чи?
"Инсон" маркази директори ва Ижтимоий инспекция ушбу регламент талаблари ижросини назорат қилади. Норози бўлган тақдирда судга шикоят қилиш мумкин.
Қандай ҳолатларда ушбу хизмат кўрсатилади?
1. Шахс ёки вакилининг мурожаатига асосан.
2. Индивидуал ижтимоий хизматлар режасида ушбу тадбирни ўтказиш зарурати кўрсатилган бўлса.
Хизматни ўтказиш учун кимга мурожаат қилинади?
Шахс ёки унинг қонуний вакили маҳалладаги ижтимоий ходимга ёки "Инсон" ижтимоий хизматлар марказига мурожаат қилиши кифоя.
Хизмат кўрсатишга қайси ташкилот масъул?
Туман (шаҳар) Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимлари "Инсон" маркази сўровномаси асосида ишни бажаради.
Санитар тадбирларни ўтказиш муддати қанча?
Дезинфекция ва дезинсекция тадбирлари сўровнома келиб тушгандан сўнг 5 иш куни ичида амалга оширилиши белгиланган.
Хизмат доирасида айнан нималар қилинади?
Ўзгалар парваришига муҳтож шахснинг яшаш жойида дезинфекция (микробларга қарши) ва дезинсекция (ҳашаротларга қарши) ишлари бепул ўтказилади.
Karakalpak