Маблағ етишмаган тақдирда нима қилинади?

Агар маҳалла учун ажратилган ойлик лимит тугаган бўлса, ёрдам кейинги ойга кўчирилиши мумкин. Кетма-кет 3 марта кечиктирилса, ариза автоматик рад этилади (20-банд).

Агар оила аъзолари меҳнатга лаёқатли бўлса-чи?

Ижтимоий ходим кейс-менежмент жараёнида оиланинг даромад манбаларини ўрганади. Агар оилада асоссиз равишда ишламаётган шахслар бўлса, ёрдам кўрсатиш рад этилиши мумкин.

Ёрдам пули фуқаронинг қўлига нақд бериладими?

Йўқ. Маблағлар мақсадли равишда тўғридан-тўғри коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг (газ, электр, сув ва ҳ.к.) банк ҳисобварағига ўтказиб берилади (21-банд).

Коммунал ёрдам неча марта берилиши мумкин?

Бир куз-қиш мавсумида кўпи билан икки маротаба (1-октабрдан 15 мартга қадар)

Ушбу ёрдам тури Низомда назарда тутилганми?

Ҳа. Низомнинг 13-бандига кўра, "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари Ҳукумат ва Агентлик қарорларига биноан рўйхатда бўлмаган бошқа ижтимоий мақсадларга, шу жумладан коммунал тўловлар учун ҳам йўналтирилиши мумкин.

Коммунал ёрдамни расмийлаштириш муддати қанча?

Мурожаат тушган кундан бошлаб, ижтимоий ходим томонидан ўрганиш ва "Маҳалла еттилиги" томонидан жамоавий қарор қабул қилиниши 10 иш куни ичида амалга оширилади.

Кимлар коммунал харажатлар учун ёрдам олиши мумкин?

Ижтимоий реестрга киритилган оилалар