Кийим-кечак учун алоҳида чеклар (ҳисобот) топшириладими?

Йўқ, маблағлар ойлик нафақа шаклида берилади, бироқ ижтимоий ходим мониторинг давомида боланинг таъминотини текшириб боради (3-илова).

Нафақа миқдори қандай белгиланади?

Болаларни оилага тарбияга олган (патронат) тутинган ота-оналарга:
• Хар бир тутинган боланинг парвариши ва таъминоти харажатлари учун ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,5 баравари миқдорида;
• Тутинган болаларга кийим-бош ва пойабзал харид қилиш учун йилда бир маротаба меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 баравари миқдорида маблағлар тўланади;

Маблағлар кимнинг ҳисобидан тўланади?

2025 йилдан бошлаб Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига республика бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан (2-банд).

Тўловлар қандай шаклда амалга оширилади?

Тутинган ота-оналарнинг банк картасига ёки шахсий ҳисобварағига ҳар ойда пул ўтказиш йўли билан.

Тўловлар таркибига нималар киради?

1. Боланинг парвариши (озиқ-овқат ва бошқа таъминот) учун ҳар ойлик тўлов;
2. Болани кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш харажатлари (2-банд).

Нафақа (тўловлар) неча кунда тайинланади?

Болани патронатга (тутинган оилага) бериш ҳақида шартнома тузилганидан сўнг, тўловларни расмийлаштириш бир иш куни давомида амалга оширилади.