Маблағлар қаерга тушади?

Маблағлар ОБУ ташкил этган ота-оналарнинг банк картасига ёки шахсий ҳисобварағига ҳар ойда ўтказиб берилади.

ОБУ ота-оналарига иш ҳақи ҳам бериладими?

Ҳа, ОБУни ташкил этган ота-оналарга болаларни тарбиялаганликлари учун қонунчиликда белгиланган миқдорда иш ҳақи (меҳнат ҳақи) ҳам тўланади.

Маблағлар қайси манба ҳисобидан тўланади?

2025 йилдан бошлаб Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига республика бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан (2-банд).

Нафақа (маблағ) неча кунда тайинланади?

ОБУ ташкил этиш ҳақида Агентлик ҳудудий бошқармаси қарори чиққандан сўнг, тўловларни расмийлаштириш бир иш куни давомида амалга оширилади.

Яшаш харажатлари нималарни ўз ичига олади?

Болаларнинг озиқ-овқати, кийим-боши, пойабзали, юмшоқ анжомлари ва шахсий гигиена воситалари учун сарфланадиган маблағларни (2-банд).