Васийлик тугатилгач, 18 ёшга тўлган ёшларга ёрдам бериладими?

Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар “Ёшларга ҳамроҳлик” дастурига киритилади ва 23 ёшга қадар ижтимоий қўллаб-қувватланади (11-илова).

Васийликни тугатиш тўғрисидаги қарордан норози бўлса нима қилиш керак?

Манфаатдор шахслар "Inson" марказининг ушбу қарори юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда судга шикоят қилишлари мумкин (1-илова, 7-банд).

Васийлик тугатилгач, боланинг мол-мулки нима бўлади?

Васийлик тугатилган кундан бошлаб бир иш куни ичида мол-мулкни топшириш-қабул қилиш далолатномаси тузилади. Изоҳ: бола васийликка берилганида боланинг мулки – унинг шахсий эгалигидаги мулки бўлиб қолади, васийнинг эмас (1-илова, 6-банд).

Васий ўз вазифасидан қандай ҳолларда озод этилади?

Бола ота-онасига қайтарилганда, бола фарзандликка берилганда ёки васий соғлиғи туфайли ўз мажбуриятини бажара олмаганида (4-илова).

Васийни мажбурий тартибда четлатиш мумкинми?

Ҳа. Агар васий ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаса, васийликни ўз манфаати йўлида ишлатса ёки болани назоратсиз қолдирса, "Инсон" маркази васийни четлатади.

Васийлик қайси ҳолларда ўз-ўзидан (автоматик) тугатилади?

Бола 18 ёшга (вояга) етганда (4-илова, 34-банд).

Васийликни тугатиш ҳақида қарор қабул қилиш муддати қанча?

Асослантирувчи ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг, васийликни тугатиш ҳақидаги қарор бир иш куни давомида расмийлаштирилади (4-илова).