Ҳа, агар номзодда тиббий қарши кўрсатмалар бўлса, уй шароити талабга жавоб бермаса ёки скоринг баҳолашдан ўта олмаса.
Рўйхатга киргандан кейин нима бўлади?
Номзодга "Ижтимоий ҳимоя" АТ орқали муқобил жойлаштиришга муҳтож болалар ҳақидаги маълумотлар тақдим этилади ва танлов жараёни бошланади.
Нега тайёрлов курси сертификати мажбурий?
Номзоднинг болани тарбиялашга психологик ва ҳуқуқий тайёрлигини тасдиқлаш учун. Бусиз номзодлар реестрига кириш имконсиз (7-илова).
Рўйхатга кириш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади?
1. Ариза;
2. Тиббий хулоса (ВРК);
3. Тайёрлов курсини тугатганлик сертификати (фарзандликка ва тутинган оила учун) (3-банд).
Тизим қайси маълумотларни автоматик аниқлайди?
Судланганлик, никоҳ ҳолати, уй-жойга эгалик ва тўлов қобилияти (скоринг) ҳақидаги маълумотлар тизимдан автоматик олинади (3-банд "в" кичик банди).
Номзод сифатида рўйхатга олиш муддати қанча?
Ариза топширилиб, барча текширувлар якунлангач, номзод сифатида ҳисобга олиш ҳақидаги қарор бир иш куни давомида расмийлаштирилади (3-илова, 6-банд).
Karakalpak