Ҳа, агар боланинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари йўқолган бўлса, "Инсон" маркази уларни тиклаш ёки дастлабки тарзда олиш чораларини кўради (2-илова, 13-банд).
Бундай болаларга нафақа тайинланадими?
Ҳа, "Инсон" маркази болага боқувчисини йўқотганлик нафақаси ёки пенсия расмийлаштирилиши таъминланиши учун барча ҳужжатларни тайёрлайди (1-илова, 6-банд "ж" кичик банди).
Бола қаерга жойлаштирилади?
Биринчи навбатда қариндошлари оиласига (васийлик/ҳомийлик), агар иложи бўлмаса тутинган (фостер) оилага жойлаштирилади (2-илова, 8-банд).
Боланинг мулкий ҳуқуқлари қандай ҳимоя қилинади?
"Инсон" маркази бедарак йўқолган ота-онадан қолган мол-мулкни бут сақлаш чораларини кўради ва нотариал идораларда боланинг манфаатларини ифода этади (1-илова, 6-банд).
Суд органларининг бу жараёндаги мажбурияти нима?
Судлар шахсни бедарак йўқолган деб топиш ҳақида қарор қабул қилганда, бу ҳақда 24 соат ичида "Инсон" марказига хабар бериши шарт (2-илова, 5-банд).
Ота-онаси бедарак йўқолган болага қандай мақом берилади?
Агар ҳар икки ота ва онаси расман бедарак йўқолган деб топилса, бола расман "ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола" деб эътироф этилади ва "Ижтимоий ҳимоя" АТда рўйхатга олинади (2-илова, 13-банд).
Ота-онани бедарак йўқолган деб топиш учун ким судга ариза беради?
Агар фуқаронинг қаердалиги ҳақида унинг яшаш жойида бир йил давомида маълумотлар бўлмаса, манфаатдор шахсларнинг аризасига мувофиқ суд бу фуқарони бедарак йўқолган деб топиши мумкин. Бунинг учун вояга етмаганнинг қонуний вакили ёҳуд ….Васийлик ва ҳомийлик органи ҳисобланган "Инсон" маркази вояга етмаган боланинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга ариза киритади (1-илова, 6-банд).
Karakalpak