Ушбу хонадан кейинги босқич қандай бўлади?

3 сутка ичида ижтимоий ходим аёл билан суҳбатлашади. Агар аёл рози бўлса ва унда чуқурлаштирилган реабилитацияга эҳтиёж бўлса, у ҳимоя ордери асосида Аёлларни реабилитация қилиш марказига (шелтерга) ўтказилади (18-банд).

Хизмат доирасида қандай ёрдамлар кўрсатилади?

• Зудлик билан биринчи тиббий ёръдам кўрсатилади;
• Руҳшунос ёки психиатр кўриги ташкил этилади;
• Бепул озиқ-овқат ва шахсий гигиена воситалари билан таъминланади (15, 16-бандлар).

Бирламчи кўмак хонасида қанча муддат қолиш мумкин?

Соғлиқни тиклаш ва дастлабки хавфсизликни таъминлаш учун 3 суткадан (72 соатдан) кўп бўлмаган муддатга жойлаштирилади (14-банд).

Бирламчи кўмак хонаси қаерларда ташкил этилган?

Республика бўйича шошилинч қабул бўлими мавжуд бўлган барча шифохоналарда туну кун (24/7) ишлайдиган махсус хоналар ташкил этилган (1, 6-бандлар).