Ижтимоий ҳимоя сиёсати ва

ёрдам дастурлари ҳақида

Барака иловасининг «Ижтимоий ҳимоя сиёсатлари ҳақида» саҳифасига хуш келибсиз. Бу ерда ижтимоий нафақалар ва ёрдам дастурларимиз ҳақида батафсил маълумот оласиз. Мақсадимиз — сизга турли хил қўллаб-қувватлаш имкониятлари, мувофиқлик талаблари ва ҳар бир имтиёз учун қандай ариза топшириш ҳақида тушунишни осонлаштириш. Биз ушбу муҳим ижтимоий ҳимоя сиёсатлари ҳақида сизга аниқ ва тушунарли маълумотлар беришга интиламиз.
Ижтимоий нафақалар

Оилалар

Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси

Select category

Тўлов миқдори

2 767 000 сўм

(Минимал истеъмол харажатларининг (МИХ) 4 баробари миқдорида бола туғилгунча бир марта берилади)

Тасдиқловчи ҳужжат

ВМҚ-515, 20.09.2022-y.

Тўлов даврийлиги

Бир марталик нафақа

Qayerga murojaat etish kerak?

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими

Кимларга тайинланади? 

Охирги 6 ой давомида юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат шартномаси асосида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш муносабати билан нафақа тайинланади.

Қаерга мурожаат қилинади?

Алоҳида мурожаат талаб этилмайди яъни проактив шаклда тайинланади. Нафақа автоматик тарзда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали тайинланади.

Мурожаат қилиш жараёнида қандай ҳужжатлар талаб этилади? 

Ҳеч қандай қўшимча ҳужжатлар талаб қилинмайди. Ҳудудий амбулатор-поликлиника ёки туғуруқхона томонидан берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси етарли ҳисобланади ва тизимга автоматик киритилади.

Аризани ким кўриб чиқади ва қарор қандай қабул қилинади? 

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали автоматик тарзда қуйидагилар текширилади:

  1. Охирги 6 ойлик узлуксиз иш стажи;
  2. Меҳнат ҳақи маълумотлари;
  3. Иш жойи мавжудлиги.

Қарор автоматик тарзда қабул қилинади ва натижаси SMS орқали хабар қилинади.

Қандай ҳолатларда нафақани тайинлаш рад этилади?

  1. Охирги 6 ой давомида узлуксиз иш стажи бўлмаган ҳолатлар;
  2. Меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисида маълумот мавжуд бўлмаса ёки нотўғри маълумотлар киритилган бўлса.