
Пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги шахсларга ёшга доир нафақаси
745 000 сўм
ПФ-69, 30.04.2024 й.
ВМҚ-119, 23.03.2023 й.
“Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими
| Нафақа кимларга тайинланади?
Давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги шахсларга қуйидагича тайинланади: болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга — 55 ёш; аёлларга — 60 ёш; эркакларга — 65 ёшга етганда. |
| Қаерга мурожаат қилинади?
Нафақа олиш ҳуқуқи пайдо бўлган шахс ёки унинг қонуний вакили Давлат хизматлари марказларига ёки “Инсон” ижтимоий хизматлари марказига ўзи келиб ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади. |
| Мурожаат қилиш жараёнида қандай ҳужжатлар талаб этилади?
Мурожаат қилиш жараёнида алоҳида ҳужжатлар талабисиз электрон сўровнома тўлдирилади. |
| Мурожаатлар нечанчи санагача қабул қилинади?
Чекловлар белгиланмаган. |
| Мурожаатни ким кўриб чиқади ва қарор қандай қабул қилинади?
Мурожаатлар рақамлашган тарзда “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали кўриб чиқилади. Мурожаатчининг маълумотлари ўрганганидан сўнг нафақа тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади ва бу ҳақдаги маълумот мурожаат қилувчининг мобил телефон рақамига СМС шаклида юборилади (давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинганида тегишли давлат хизматлари марказига). |
| Қандай ҳолатларда нафақани тайинлаш рад этилади?
Шахсни тегишли ёшга етмаганлиги, ёки ёшга доир пенсия олувчиси бўлган ҳолда. |
| Нафақа тўловлари қачон ва қаерда амалга оширилади?
Нафақалар олувчининг хоҳишига кўра фуқароларнинг депозит ҳисобварақларига (пластик картасига) пул ўтказиш йўли билан ёки нақд шаклида АТ «Халқ банки» бўлими (филиали) томонидан тўланади. Банкнинг масъул ходимлари нақд шаклдаги тўловларни маҳалларга етказган ҳолда ҳар ой тўлаб боради. |
| Ариза топшириш |