Ижтимоий ҳимоя сиёсати ва

ёрдам дастурлари ҳақида

Барака иловасининг «Ижтимоий ҳимоя сиёсатлари ҳақида» саҳифасига хуш келибсиз. Бу ерда ижтимоий нафақалар ва ёрдам дастурларимиз ҳақида батафсил маълумот оласиз. Мақсадимиз — сизга турли хил қўллаб-қувватлаш имкониятлари, мувофиқлик талаблари ва ҳар бир имтиёз учун қандай ариза топшириш ҳақида тушунишни осонлаштириш. Биз ушбу муҳим ижтимоий ҳимоя сиёсатлари ҳақида сизга аниқ ва тушунарли маълумотлар беришга интиламиз.
Ижтимоий нафақалар

Кексалар

Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун моддий ёрдам

Select category

Тўлов миқдори

Уй-жой коммунал хизматлари ҳақи ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигиена товарлари харажатларини қоплаш учун минимал истеъмол харажатлари 1 баравар 669,0 минг сўм миқдорида ҳар ойлик пул тўлови.

Тасдиқловчи ҳужжат

ВМҚ-119, 23.03.2023-y.

Тўлов даврийлиги

Ҳар ойлик нафақа

Qayerga murojaat etish kerak?

“Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими

Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш тартиби

Фуқароларни “ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кекса ва ёлғиз яшовчи ногиронлиги бўлган шахс” деб тан олиш ёки бекор қилиш “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” тизимида автоматик тарзда амалга оширилади.

Ёрдам тайинлангани ёки бекор қилингани ҳақида 5 дақиқа ичида фуқаронинг мобил телефонига СМС-хабар юборилади.

Тўлов қандай амалга оширилади?

Ҳар ойнинг 4-санасига қадар шакллантирилган электрон рўйхатлар АТ “Халқ банки”га тақдим этилади.

Нафақа ҳар ойда АТ “Халқ банки” орқали фуқаронинг хоҳишига кўра пластик картага ёки нақд шаклда тўланади.

Тўлов қандай ҳолатларда тўхтатилиши мумкин?

  • Шахс уч ой кетма-кет моддий ёрдамни олмаган ҳолда;
  • Озодликдан маҳрум этилганида;
  • “Мурувват” интернат уйлари ёки Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларига жойлаштирилганида;
  • Фуқаронинг ўзидан моддий ёрдам тўхтатиб турилиши ҳақида ариза келиб тушганда;
  • Фуқаро вафот этганида;
  • Фуқаролик ҳуқуқи йўқолганида;
  • Доимий яшаш учун Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига чиқиб кетганида;
Қўшимча маълумотлар:

Ёрдам, фуқаролик ёки яшаш гувоҳномасига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга тақдим этилади;

Моддий ёрдам тўлаш фуқаролик ёки яшаш гувоҳномасининг амал қилиш муддати давомида амалга оширилади.