
Ногиронлик нафақаси (I ва II гуруҳ)
I гуруҳ – 1 027 000 сўм
II гуруҳ – 920 000 сўм
ДП-196 фром 17.11.2023
РСМ-119 фром 03.23.2023
“Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими
| Нафақа кимларга тайинланади?
Давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс деб топилган шахсларга. |
| Қаерга мурожаат қилинади?
Давлат хизматлари марказларига ёки “Инсон” ижтимоий хизматлари марказига ўзи келиб ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади. |
| Мурожаат қилиш жараёнида қандай ҳужжатлар талаб этилади?
Мурожаат қилиш жараёнида алоҳида ҳужжатлар талабисиз электрон сўровнома тўлдирилади. |
| Мурожаатлар нечанчи санагача қабул қилинади?
Чекловлар белгиланмаган. |
| Мурожаатни ким кўриб чиқади ва қарор қандай қабул қилинади?
Мурожаатлар рақамлашган тарзда “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали кўриб чиқилади. Мурожаатчининг маълумотлари ўрганганидан сўнг нафақа тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади ва бу ҳақдаги маълумот мурожаат қилувчининг мобил телефон рақамига СМС шаклида юборилади (давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинганида тегишли давлат хизматлари марказига). |
| Қандай ҳолатларда нафақани тайинлаш рад этилади?
Электрон ахборот алмашинуви орқали қуйидаги ҳолларда: 1) шахснинг I ёки II гуруҳ ногиронлиги тасдиқланмаганда; 2) нафақа тайинлаш учун мурожаат қилган қонуний вакили билан алоқалари (ота-оналик ёки васийлик/ҳомийлик) тасдиқланмаганда; 3) шахсга ногиронлик пенсияси тайинланган бўлса. |
| Нафақа тўловлари қачон ва қаерда амалга оширилади?
Нафақалар олувчининг хоҳишига кўра фуқароларнинг депозит ҳисобварақларига (пластик картасига) пул ўтказиш йўли билан ёки нақд шаклида АТ «Халқ банки» бўлими (филиали) томонидан тўланади. Банкнинг масъул ходимлари нақд шаклдаги тўловларни маҳалларга етказган ҳолда ҳар ой тўлаб боради. |
| Ариза бериш |