Давлат ижтимоий суғуртаси – содда, шаффоф ва ишончли
Ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда вақтинча меҳнатга лаёқацизлик нафақалари энди электрон шаклда ортиқча ҳужжатларсиз Давлат ижтимоий суғуртаси тизими орқали тайинланади ва тўланади.
Иш берувчи учун асосий афзалликлар
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси
тўлиқ Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан
Касаллик нафақаси
бир календар йилда фақат дастлабки 5 кун иш берувчи ҳисобидан
Янги тизим қандай ишлайди?
Янги тизим иш берувчининг молиявий юкини камайтиради ҳамда нафақаларни тайинлаш ва тўлаш жараёнини соддалаштириб, фуқаролар учун қулай ва шаффоф механизм яратади.
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси
Нафақа иш берувчи маблағлари ҳисобидан тўланган.
Нафақа тўлиқ Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.
Касаллик нафақаси
Нафақа тўлиқ иш берувчи ҳисобидан тўланган.
Бир календар йилда дастлабки 5 кун иш берувчи, 6-кундан бошлаб Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан тўланади.
Рақамли хизматлар
Қоғоз шаклдаги касаллик варақаси ва қўлда ҳисоб-китоб.
Электрон касаллик варақаси, автоматик ҳисоб-китоб ва проактив тўлов.
Иш берувчи нималарни бажариши керак?
Нафақаларни тайинлаш ва тўлаш жараёни автоматлаштирилган. Иш берувчидан фақат қуйидаги мажбуриятларни ўз вақтида бажариш талаб этилади.
Маълумотларни ўз вақтида киритинг
Ходимнинг иш ҳақи, меҳнат фаолияти (таътиллар тўғрисидаги буйруқларни) ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларни Солиқ қўмитаси ахборот тизими ҳамда Ягона миллий меҳнат тизимида (YMMT) ўз вақтида ва тўғри акс эттиринг. Нафақа айнан ушбу маълумотлар асосида ҳисобланади.
Дастлабки 5 кунни тўланг
Вақтинча меҳнатга лаёқацизлик юзага келганда бир календар йилдаги дастлабки 5 календар кун учун нафақани иш берувчи тўлайди. 6-кундан бошлаб тўлов Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси томонидан амалга оширилади.
Қўшимча тўлов (ихтиёрий)
Нафақа Жамғарма томонидан ўртача иш ҳақининг MHTEKMнинг 10 бараваригача бўлган қисмидан ҳисобланади. Агар ходимнинг иш ҳақи белгиланган энг юқори ҳисоблаш миқдоридан юқори бўлса, иш берувчи ўз маблағлари ҳисобидан қўшимча тўловни амалга ошириши мумкин.
Жараён қандай ишлайди?
Жараён тўлиқ электрон ва проактив тарзда амалга оширилади. Иш берувчи ариза топширмайди ва қўшимча ҳужжатлар тақдим этмайди.
- 01Электрон варақа очиладиШифокор электрон меҳнатга лаёқацизлик варақасини расмийлаштиради.
- 02Маълумотлар йиғиладиИжтимоий суғурта ахборот модулида иш ҳақи, суғурта стажи ва меҳнат фаолияти ҳақидаги маълумотлар автоматик аниқланади.
- 03Нафақа ҳисобланадиТизим қонунчилик талабларига мувофиқ нафақа миқдорини автоматик ҳисоблайди.
- 04Қарор қабул қилинадиДавлат ижтимоий суғурта жамғармаси томонидан нафақа тайинланади.
- 05Хабарнома ва тўловИш берувчи ва ходим автоматик хабардор қилинади, нафақа белгиланган муддатларда тўлаб берилади.
Кўп бериладиган саволлар
Бухгалтер ва HR мутахассислари учун.
The employer pays the benefit for the first 5 calendar days in a calendar year. From day 6, the State Social Insurance Fund pays it.
Алоқа ва фойдали ҳаволалар
Бухгалтер ва HR мутахассислари учун алоқа каналлари ва расмий манбалар.
Жамғарма билан боғланиш учун:
Колл-марказ Душанбадан Жумагача, соат 9:00 дан 18:00 гача ишлайди.
Karakalpak