Келажакка
ишонч

Ўзбекистон ҳукумати фуқаролар учун зарур давлат ижтимоий хизматларидан фойдаланиш тартибини тубдан ривожлантирмоқда. Ушбу илова ишга туширилиши билан барча фуқароларнинг ҳаёти янада осонроқ, унумлироқ ва қадрлироқ бўлади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори асосида йўлга қўйилган мазкур ташаббус ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини рақамлаштириш ва фуқаролар манфаатларини устувор даражага олиб чиқишга қаратилган.

Биз ҳақимизда
Инсон Қадри Учун

Ҳар бир инсон қадр-қиммати учун

Ушбу илова “Инсон қадри учун” деган кучли ғояни ўзида намоён этади. У ҳар бир фуқаронинг келиб чиқишидан қатъи назар, зарур бўлган хизматлардан эркин ва қулай фойдаланишини таъминлайди. Бу ташаббус шунчаки технология билан боғлиқ бўлибгина қолмай, балки ҳукуматнинг мамлакат аҳолиси ҳаётини янада яхшилашга бўлган чуқур иштиёқини акс эттиради.

Ташаббус мақсади нима?

Ушбу платформа кўплаб фуқароларнинг йиллар давомида давлат хизматларидан фойдаланишда дуч келган муаммоларини ҳал қилиш uchun ишлаб чиқилган. Ушбу платформа давлат хизматларини фуқароларга янада яқинлаштириб, фойдаланишни осонлаштиради, ижтимоий тўловлар, нафақаларни олиш жараёнини янада самарали ва тезкор қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан амалга оширилаётган ушбу ташаббус, Ўзбекистон аҳолиси uchun зарур бўлган давлат хизматлардан хавфсиз ва самарали фойдаланишини таъминлайди. Агентликнинг мазкур ташаббусда тутган ўрни ҳақида батафсил маълумотни шу ердан олишингиз мумкин.

Фуқаролар манфаати
Биринчи ўринда

Моҳиятан, бу ташаббус инсонлар ҳақида. Ушбу платформа ҳар бир фуқаронинг давлат томонидан қадрланаётгани, ҳурмат қилинаётгани ва қўллаб-қувватланаётганини ҳис қилишини таъминлашга қаратилган. Мақсадимиз — муҳим хизматлардан фойдаланиш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиб, ёрдам ҳар доим мавжуд бўладиган тизимни йўлга қўйиш.

Тасаввуримиздаги
Келажак

Ушбу тизимини тўлиқ жорий этиш орқали қоғозбозлик тарихга айланади. Фуқаролар транспорт имтиёзидан ижтимоий нафақагача бўлган барча хизматларни тўлиқ рақамли тизим орқали тез ва қулай олиши имконига эга бўлишади.

Ҳар бир фуқаро учун
Имконият

Бу ташаббус инсонларнинг имкониятларини кенгайтиришга қаратилган. Мураккаб жараёнлар соддалашиб, одамлар ўз эҳтиёжларини осон ва ишончли ҳал қилади. Бу инсон манфаатини кўзлаган инновация маҳсулидир.

Фаровон ва инклюзив жамият қуриш

Бу платформа орқали Ўзбекистон ҳеч ким четда қолмайдиган жамиятни бунёд этмоқда. Хизматлар янада қулай ва очиқ бўлиб, ҳар бир фуқаро муносиб, осон ва имкониятларга бой тарзда яшаши таъминланади.