Ҳимоя ордери берилганда зўравон шахсга нисбатан нима қилинади?

Профилактика инспектори тазйиқ ва зўравонлик содир этган шахс билан мажбурий тартибда профилактик суҳбат ўтказади ва унга ордер шартларини (аёлга яқинлашмаслик, алоқага чиқмаслик ва ҳ.к.) тушунтиради (11-банд).

Реабилитация марказига (шелтерга) жойлашиш учун ҳимоя ордери шартми?

Ҳа, шарт. Хотин-қизларни ҳудудий реабилитация марказларининг чуқурлаштирилган ва узоқ муддатли (6 ойгача) ёрдам хизматларидан фойдаланиши учун уларда ҳимоя ордери расмийлаштирилган бўлиши шарт (18, 21-бандлар).

Агар шифохонада даволаниш сабабли ҳимоя ордерининг муддати тугаб қолса нима бўлади?

Имтиёз мавжуд. Агар аёл киши марказда тақиқланган маълум касалликлар туфайли шифохонага юборилса, у даволаниб чиққач, ҳимоя ордерининг муддати тугаган бўлса ҳам реабилитация марказига (шелтерга) қайта жойлаштирилиши мумкин (21-банд).

Ҳимоя ордери расмийлаштирилгач, маълумотлар қаерга киритилади?

Профилактика инспектори ордер маълумотларини ва жабрланувчининг эҳтиёжларини дарҳол “Э-ҳимоя ордери” электрон тизимига киритади. Бу маълумот автоматик равишда “Инсон” марказларига ҳам етиб боради (11-банд).

Ҳимоя ордерини қаердан ва қандай олиш мумкин?

Ички ишлар органларининг "102" рақамига қўнғироқ қилиш ёки ҳудудий профилактика инспекторига мурожаат қилиш орқали. Шунингдек, "Инсон" марказлари ҳам аёлга ҳимоя ордерини олишда кўмаклашади (8, 9-бандлар).

Ҳимоя ордери қанча муддатда расмийлаштирилади?

24 соат ичида. Профилактика инспектори зўравонлик ҳақидаги мурожаатни рўйхатга олгандан сўнг, сутка давомида ҳимоя ордерини расмийлаштириши шарт (11-банд).

Мулкни ноқонуний тасарруф этишнинг оқибати нима?

Агар васий ёки учинчи шахслар боланинг мулкига зарар етказса, "Инсон" маркази боланинг манфаатини ҳимоя қилиб, судга даъво аризаси киритади.

Ҳисобга олинган мулклар мониторинг қилинадими?

Ҳа, ижтимоий ходим ҳар йили камида бир марта боланинг мулки бут сақланаётганини текширади ва натижасини "Ижтимоий ҳимоя" АТга киритади.

Бола вояга етгач (18 ёш), мулк нима бўлади?

Васийлик тугатилгач, барча мол-мулкни тасарруф этиш ҳуқуқи бир иш куни ичида тўлиқ боланинг ўзига қайтарилади (далолатнома асосида).

Қандай ҳолда мулкни сотишга рухсат берилади?

Фақатгина боланинг манфаатларига хизмат қилса (масалан, боланинг даволаниши учун зарур бўлса ёки кичик уйни сотиб, унинг номига каттароқ уй олинганда).