ПИН-кодни ўзгартириш

Ушбу йўриқнома фойдаланувчиларга "Барака" картасининг хавфсизлик паролини (ПИН-код) масофавий тарзда янгилаш тартибини тушунтиради. ПИН-кодни мунтазам равишда ўзгартириш ёки шубҳа туғилганда янгилаш банк картасидаги маблағлар хавфсизлигини таъминлашнинг асосий шартларидан биридир. Жараён икки босқичли аутентификатсия (ОТП) орқали ҳимояланган бўлиб, фойдаланувчига банк филиалига бормасдан, мобил илова орқали бир неча дақиқада янги код ўрнатиш имконини беради.

Карта хавфсизлигини таъминлаш ва янги ПИН-код ўрнатиш учун қуйидаги қадамларни бажаринг:

Step by step

  1. 1

    1-босқич: Картани танлаш

    Илованинг пастки менюсидан “Карталарим” бўлимига ўтинг ва рўйхатдан ПИН-кодини ўзгартирмоқчи бўлган Барака картангизни танланг.

  2. 2

    2-босқич: Хизматни фаоллаштириш

    Карта маълумотлари ойнасидан “ПИН-кодни ўзгартириш” функциясини босинг.

  3. 3

    3-босқич: Хавфсизликни тасдиқлаш

    Шахсингизни тасдиқлаш учун рўйхатдан ўтган телефон рақамингизга СМС орқали юборилган ОТП-кодни (бир марталик махфий код) тегишли катакка киритинг ва тасдиқланг.

  4. 4

    4-босқич: Янги код яратиш

    Ўзингиз учун қулай, лекин бегоналарга тахмин қилиш қийин бўлган янги 4 хонали ПИН-кодни киритинг.

    Маслаҳат 1111 ёки 1234 каби оддий рақамлардан фойдаланмаслик тавсия этилади.

    Якунлаш Янги кодни киритганингиздан сўнг, тизим уни автоматик равишда янгилайди.

  5. 5

    5-босқич: Натижа

    Экранда “Муваффақиятли! ПИН-код муваффақиятли ўзгартирилди” деган билдиришнома пайдо бўлади

    Энди сиз янги коддан тўлов терминали ва банкоматларда фойдаланишингиз мумкин.

Биз билан боғланинг

Биз ёрдам беришга тайёрмиз.

Baraka бўйича саволлар 1070
1070

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ишонч телефони.

Картангиз бўйича саволлар

Картангизни чиқарган банкка қўнғироқ қилинг.

Илова орқали қўнғироқ қилиш

Асосий менюда қулоқчин тасвирланган «Алоқа» тугмасини босинг. Сўнг «Қўнғироқ қилиш» тугмасини босинг.