Ижтимоий тармоқларда ногиронлик нафақаси тўловларининг кечикиши билан боғлиқ мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Нафақа тўловлари ҳамкор банк — Халқ банки томонидан молиялаштирилиб, белгиланган тартибда Барака карталарига ўтказиб берилади. Айрим ҳолларда техник жараёнлар сабабли қисқа муддатли кечикишлар юзага келиши мумкин.
Ҳозирги кунда мазкур мурожаат бўйича тўлов фуқаро картасига муваффақиятли туширилганини маълум қиламиз.
Маълумот учун, 2024 йилдан бошлаб Ўзбекистонда ягона ижтимоий карта тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда. Ушбу тизим доирасида барча ижтимоий тўловлар ва нафақалар ижтимоий карталар орқали амалга оширилади. Нафақахўрлар учун карталарни чиқариш ва етказиб бериш Халқ банки, талаба ва ўқувчилар учун эса Алоқабанк томонидан таъминланади.
Барака картаси жамоаси сифатида барча ижтимоий тўловларнинг ўз вақтида ва қулай етказилишини муҳим деб биламиз ҳамда бу борада ҳамкор ташкилотлар билан доимий алоқадамиз.