Энди коммунал хизматлар, давлат божлари ёки ўқув марказлари учун алоҳида иловалар қидиришга вақт сарфламанг. Baraka мобил иловаси орқали кундалик эҳтиёжларингиздан тортиб, мураккаб молиявий ва юридик хизматларгача бўлган 100 дан ортиқ тўлов турларини бир неча сонияда амалга оширинг. Барча муҳим хизматлар энди битта платформада жамланган.
Кундалик эҳтиёжлар ва коммунал хизматларга тўлов
Barakaда қуйидагиларга осон тўлов қилинг:
Электр энергияси, газ, сув, иссиқлик тизими ва чиқинди хизматлари.
Мобил алоқа, юқори тезликдаги интернет ва рақамли ТВ.
Автомобилингиз учун ёқилғи қуйиш станцияларида (АЙҚС) тезкор тўловлар.
Таълим ва келажак сари қадам
Фарзандларингиз ва ўзингизнинг таълимингиз учун боғчалар ва мактаблар, университет, ўқув марказлари ва курсларга навбатларсиз тўлов қилинг.
Давлат ва юридик хизматлар
Расмиятчилик энди мураккаб эмас:
Божлар, давлат хизматлари марказлари тўловлари ва юридик хизматлар.
ЙҲХБ (ГАИ) жарималарини илованинг ўзида текширинг ва тўланг.
Саломатлик, саёҳат ва спорт
Сизнинг ва оилангизнинг мароқли ҳордиғи учун:
Тиббий хизматлар ва клиника тўловлари.
Авиачипталар, темир йўл чипталари ва саёҳат хизматлари.
Фитнес заллари ва спорт секциялари учун обуналар.
Молиявий ва онлайн хизматлар
Чегарасиз имкониятлардан фойдаланинг:
Суғурта, кредитларни сўндириш ва бошқа молиявий хизматлар.
Хорижий хизматлар, ўйинлар ва кўнгилочар онлайн ресурслар.
Эзгу ишларга ўз ҳиссангизни қўшиш учун ишончли хайрия фондлари.
Нима учун тўловларни Baraka орқали амалга ошириш керак?
- Боғча пулидан тортиб, халқаро хизматларгача — ҳаммаси битта иловада.
- ҚР-код орқали савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталарида бир зумда ҳисоб-китоб қилинг.
- Ҳар бир сарфланган тийинингиз ҳисоби ва электрон чеклар доимо қўл остингизда.
- Давлат стандартлари даражасидаги ҳимоя ва маблағларингиз дахлсизлиги.
Baraka — bu qulaylik, tezlik va ishonch demakdir! Baraka — бу қулайлик, тезлик ва ишонч демакдир!
Ҳаётингизни осонлаштиришни бугундан бошланг. Baraka иловасини юклаб олинг ва барча тўловларни битта тугма орқали бошқаринг.