Baraka иловаси
QR-код орқали тўлаш
Дўкон, бозор, кафе ёки дорихоналарда QR-кодни сканерланг ва бир зумда тўланг.
Комиссиясиз
QR орқали тўловлар учун комиссия олинмайди.
Картасиз ва нақд пулсиз
Пластик карта ҳам, нақд пул ҳам керак эмас.
Бир зумда тўлов
Тўлов дарҳол амалга ошади ва операциялар тарихида кўринади.
QR орқали қаерда тўлаш мумкин
QR код қандай ишлайди?
1
QR-сканерни очинг
Baraka иловасини очинг ва бош экрандаги «QR-сканер» тугмасини босинг.
2
QR кодни сканерланг
Камерани кассадаги QR кодга қаратинг.
3
Суммани киритинг
Харид суммасини киритинг ёки сотувчи сиз учун яратган QR кодни сканерланг.
4
Маълумотларни текширинг
Экрандаги дўкон номи ва тўлов суммасини текширинг.
5
Тасдиқланг
Тасдиқлаш тугмасини босинг.
6
Тайёр
Тўлов дарҳол амалга ошади ва операциялар тарихида кўринади.
Baraka иловасидаги QR кодлар
Ягона QR
Фаол TezQR
Фаол Xolis QR
Фаол ATTO QR
Фаол Rahmat QR
Тез орада Тез орада бошқа QR кодлар ҳам қўшилади.
QR кодлардан фойдаланиш
Кассада бир нечта QR код борми?
Тўлов QR логотипини топинг ёки кассирдан сўранг.
Сканерлаш ишламаяптими?
Камера линзасини артиб кўйинг, интернет алоқасини текширинг ва картангизда етарли маблағ борлигига ишонч ҳосил қилинг.
Karakalpak