Материаллар ёки тайёр пандус етказиб берилгач, ёрдам олувчи ўз телефонига келган СМС-тасдиқ кодини сотувчига маълум қилиши орқали харид якунланади (37-банд).
Пандус қуриш учун материалларни қаердан олиш керак?
“Ижтимоий ҳимоя” АТда авторизатсиядан ўтган сотувчилардан электрон савдо платформаси орқали ваучер ёрдамида танланади (37-банд).
Агар уй ижарага олинган бўлса-чи?
Агар шахс ижарада яшаётган бўлса, пандус ўрнатиш (конструкция киритиш) учун ижарага берувчининг (уй эгасининг) розилиги талаб этилади (31-банд).
Кимлар пандус ўрнатиш учун мурожаат қилиши мумкин?
Кўп қаватли уйда яшовчи, ҳаракатланишда қийинчиликка эга ногиронлиги бор шахслар ёки уларнинг вакиллари, агар оила ижтимоий ходим томонидан муҳтож деб топилган бўлса (4-5-бандлар).
Пандус ўрнатиш хизмати қайси ёрдам турига киради?
Бу Низомнинг 32-бандига кўра, ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг уй-жой-маиший шароитларини тўсиқсиз ҳаракатланиш учун мослаштириш хизматига киради.
Пандус ўрнатиш учун ёрдам неча кунда кўриб чиқилади?
Мурожаат тушган кундан бошлаб, ижтимоий ходим томонидан ўрганиш ва “Маҳалла еттилиги” томонидан якуний қарор қабул қилиниши 10 иш куни ичида амалга оширилади.
Qaraqalpaqsha