Ижтимоий картани қайта чиқариш бўйича йўриқнома
Барака мобил иловаси орқали мавжуд картани қайта чиқариш жараёни тўлиқ рақамлаштирилган бўлиб, шахсни тасдиқлаш ва қулай филиални танлаш имконини беради.
Жараён якунида хизмат ҳақи масофавий тўлов тизимлари орқали амалга оширилади. Амалларнинг батафсил кетма-кетлиги:
Step by step
- 1
1-босқич: Аризани шакллантириш
Илованинг асосий менюсидаги "Карталарим" бўлимига киринг.
Рўйхатдан айнан Барака картасини танланг.
"Картани қайта чиқариш" тугмасини босиб, кўрсатилган шартлар билан танишиб чиқинг ва "Кейинги" тугмаси орқали давом этинг.



- 2
2-босқич: Шахсни тасдиқлаш (Идентификация)
Хавфсизлик талабларига мувофиқ, биометрик идентификациядан ўтинг.
Тизим шахсингизни тасдиқлашини кутинг.
Телефон рақамингизга юборилган ОТП-кодни (бир марталик пароль) киритинг.


- 3
3-босқич: Етказиб бериш ва текшириш
Тайёр бўлган картани қабул қилиб олишингиз учун ўзингизга энг яқин ёки қулай бўлган банк филиали манзилини белгиланг.
Киритилган барча маълумотларни қайта кўздан кечириб, "Тасдиқлаш" тугмасини босинг.


- 4
4-босқич: Хизмат учун тўловни амалга ошириш
Аризангиз қабул қилингандан сўнг, тизим томонидан 9 хонали махсус код берилади. Тўловни қуйидаги усуллардан бири орқали бажаришингиз мумкин:
Ташқи иловалар орқали Click, Paynet иловалари ёки Paynet шохобчалари ёрдамида (9 хонали кодни киритиш орқали).
Барака иловаси орқали Тўлов бўлимига ўтинг ва тўлов воситаси сифатида "Барака"ни танланг.


- 5
5-босқич: Тўловни амалга оширинг
"Тўлаш" тугмасини босинг.

Биз билан боғланинг
Биз ёрдам беришга тайёрмиз.
Картангиз бўйича саволлар
Картангизни чиқарган банкка қўнғироқ қилинг.
- Xalq Bank1106
- Aloqabank+998 71 230 77 77
Илова орқали қўнғироқ қилиш
Асосий менюда қулоқчин тасвирланган «Алоқа» тугмасини босинг. Сўнг «Қўнғироқ қилиш» тугмасини босинг.
Karakalpak