Янгиликлар саҳифасига қайтиш

Ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари илк марта Baraka картасига эга бўлди!

03.04.2026

1 апрель куни Тошкент шаҳридаги 365-мактаб ўқувчиларига синов тариқасида Baraka ижтимоий карталари берилди. Энди улар Baraka ижтимоий картасидан банк ва транспорт картаси сифатида фойдаланиш (худди АТТО картаси каби) имконияти эга бўладилар.

Тадбирда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Baraka лойиҳа офиси ва Алоқабанк вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир давомида иштирокчилар картанинг афзалликлари ва кундалик ҳаётда қўлланилиши ҳақида маълумот олдилар. Лойиҳанинг мақсади ёшларни молиявий саводхонликка ўргатиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимларига интеграция қилишдир.

Маълумот учун, 2024 йилдан бошлаб Ўзбекистонда ягона ижтимоий карта тизими ишга тушди. Энди барча ижтимоий тўловлар ва нафақалар аста-секин шу карталарга ўтказилмоқда. Нафқахўрлар учун карталарни чиқариш ва етказиб бериш Халқ банки АЖъга, талаба ва мактаб ўқувчилари учун хизмат кўрсатиш ва карталарни тақдим этиш эса Алоқабанк АЖга топширилган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 декабрдаги 897-сонли қарорига биноан, ижтимоий карталар атиги 3 иш кунида чиқарилиб, банк ходимлари томонидан фуқароларга етказиб берилади. Шу тарзда, ҳар бир фойдаланувчи ўз картасини тез ва қулай олиши мумкин.

Baraka картасининг кенг имкониятлаир билан бу ерда ва Baraka иловасининг қулайликлари билан бу ерда батафсил танишишингиз мумкин. Иловани ҳозироқ юклаб олинг ва картангизни улаб, қулай фойдаланинг.