Янгиликлар саҳифасига қайтиш

«Инсон учун – 2026» фестивалида «Baraka» лойиҳаси тақдим этилди

14.05.2026

Тошкент шаҳридаги «Ўзекспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуасида ижтимоий соҳадаги йилнинг энг муҳим воқеаларидан бири — «Инсон учун – 2026» фестивали бўлиб ўтди. 12-13 май кунлари давом этган ушбу нуфузли тадбир инклюзив жамият қуриш, замонавий таълим ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги энг илғор ечимларни бир нуқтада жамлади.

Фестивалнинг энг кўп эътибор марказида бўлган лойиҳаларидан бири бу — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги «Baraka» ижтимоий картаси лойиҳаси бўлди. Лойиҳа офиси жамоаси тадбир давомида ўз стенди билан иштирок этиб, мамлакатимиз ижтимоий тизимидаги туб ислоҳотларнинг рақамли қиёфасини намойиш этди.

Лойиҳа менежери Аваз Юсупов ўз чиқишида «Baraka» лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва стратегик аҳамиятига тўхталди:

«Бизнинг асосий мақсадимиз — давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматларни тўлиқ рақамлаштириш орқали бюрократияни камайтириш ва фуқароларга шаффоф, қулай хизмат кўрсатиш тизимини яратишдир. Baraka нафақат тўлов воситаси, балки инсон қадри учун хизмат қилувчи яхлит экотизимга айланади.»

Тадбир давомида ўқув ва операцион жараёнлар бўйича раҳбар Асад Панжиев томонидан ўтказилган амалий маъруза иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Мутахассис «Baraka» мобил иловасининг техник имкониятларини батафсил тушунтириб берди:

Якунда ташкил этилган «Савол-жавоб» сессиясида экспертлар фуқароларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди. Муҳокамаларда «Baraka» лойиҳасининг келгусида ҳудудлар бўйлаб тўлиқ жорий этилиши ва янги функционал имкониятлар билан бойитилиши таъкидланди.

Фестиваль «Baraka» лойиҳаси халққа янада яқинлашиши ва ижтимоий ҳимоя тизимининг замонавий, инсонпарвар қиёфасини шакллантиришда муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилди.