Фойдаланувчиларимизга янада қулай ва ишончли хизмат кўрсатиш мақсадида Baraka мобил иловасини янгиладик. Янги версияда хавфсизлик даражаси оширилди, молиявий амалларни бошқариш соддалаштирилди ҳамда бир қатор янги функциялар жойланди.
Хавфсизлик тизими кучайтирилди
Иловани Антифрод телеком ҳимоя тизими билан интеграция қилдик. Эндиликда рўйхатдан ўтиш жараёнида қўшимча хавфсизлик механизмлари ишга тушади. Бу эса аккаунтларингизни фирибгарлик ҳолатларидан ишончли ҳимоялаш имконини беради.
Ўтказмалар осонлашди
Сўнгги амалга оширилган пул ўтказмаларингиз иловада сақланиб қолади. Ушбу имконият орқали тез-тез фойдаланиладиган ўтказмаларни қисқа вақт ичида қайта амалга ошириш мумкин.
Кирим-чиқимлар назорати қулайлашди
Пул маблағларининг кирим ва чиқимлари қулай тарзда жойлаштирилди. Энди фойдаланувчилар ўзларига керакли молиявий операцияларни осон ва тез топишлари мумкин.
Янги ижтимоий хизматлар пайдо бўлди
Иловага янги ижтимоий хизмат турлари қўшилди. Бу орқали ижтимоий тўловлар билан боғлиқ амалларни янада тез ва қулай бажариш имконияти яратилди.
Автосуғурта ҳужжатлари электрон шакли қўшилди
Фойдаланувчилар энди автосуғурта ҳужжатларини электрон кўринишда Барака иловасида сақлашлари мумкин. Бу ҳужжатларни доимо қўл остида бўлишини таъминлайди.i.
Картани буюртма қилишда қулайлик
Буюртма қилинган банк картасининг қаердалигини реал вақт режимида кузатиш имконияти яратилди. Карта қайта чиқарилганда эндиликда Click орқали тўлов қилиш мумкин (аввал фақат Paynet орқали амалга оширилган).
Техник яхшиланишлар
Иловадаги аниқланган майда техник камчиликлар бартараф этилди, умумий ишлаш тезлиги ва барқарорлиги яхшиланди.
Baraka мобил иловасини янгиланг ва тақдим этилган барча янги имкониятлардан фойдаланинг!