Ҳужжат қўшиш

Барака мобил иловаси фойдаланувчиларга ўз шахсий ҳужжатларининг рақамли нусхаларини ягона платформада сақлаш имкониятини тақдим этади.

Ушбу функция керакли маълумотларни доимо қўл остида сақлаш ва турли банк амалиётларида улардан тезкор фойдаланиш учун мўлжалланган. Иловага ҳужжат қўшиш бўйича батафсил йўриқнома.

Шахсий ҳужжатларингизни тизимга киритиш учун қуйидаги кетма-кетликни бажаринг:

Step by step

  1. 1

    1-босқич: Ҳужжатлар бўлимига кириш

    Илованинг асосий менюсидан “Ҳужжатларим” бўлимини топинг ва унга киринг.

    Бу ерда сиз илгари қўшилган барча ҳужжатларингизни бошқаришингиз мумкин.

  2. 2

    2-босқич: Янги ҳужжат киритишш

    Экраннинг пастки ёки юқори қисмида жойлашган “Ҳужжат қўшиш” тугмасини босинг.

    Шундан сўнг тизим сизга қўшиш мумкин бўлган ҳужжатлар рўйхатини таклиф қилади..

  3. 3

    3-босқич: Ҳужжат турини танлаш

    Очилган рўйхатдан ўзингизга керакли ҳужжат турини белгиланг.

    Масалан: Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти;

    ID-карта;

    Ҳайдовчилик гувоҳномаси;

    Ва бошқа турдаги расмий ҳужжатлар.

  4. 4

    4-босқич: Жараённи якунлаш

    Танлов амалга оширилгач (ва керак бўлса маълумотлар киритилгач), тизим ҳужжатни базага сақлайди.

    Энди сизнинг ҳужжатингиз “Ҳужжатларим” рўйхатида акс этади ва ундан исталган вақтда фойдаланиш имконияти мавжуд бўлади.

    Хавфсизлик эслатмаси: Сизнинг ҳужжат маълумотларингиз шифрланган ҳолда сақланади ва уларнинг махфийлиги тизим томонидан кафолатланади.

Биз билан боғланинг

Биз ёрдам беришга тайёрмиз.

Baraka бўйича саволлар 1070
1070

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ишонч телефони.

Картангиз бўйича саволлар

Картангизни чиқарган банкка қўнғироқ қилинг.

Илова орқали қўнғироқ қилиш

Асосий менюда қулоқчин тасвирланган «Алоқа» тугмасини босинг. Сўнг «Қўнғироқ қилиш» тугмасини босинг.