Картани қандай олиш мумкин?
Виртуал карта бепул. У рўйхатдан ўтишингиз билан иловада очилади.
Пластик картани олишнинг тўрт усули
Baraka иловасида
Иловани юклаб олинг, рўйхатдан ўтинг, буюртма беринг. Ҳеч қаерга бориш шарт эмас.
«Инсон» ижтимоий хизматлар марказида
Ижтимоий ходим аризани сиз билан бирга тўлдиради. Рўйхатда турган ҳудудингиздаги марказга мурожаат қилинг. Айрим ҳолларда ижтимоий ходим уйингизга келиши мумкин.
Банк филиалида
Халқ банки ва Алоқабанк картани ўз филиалларида беради.
Карта нархи
Виртуал карта
Пластик картаПластик картани ким бепул олади?
Агар шу тоифалардан бирига мансуб бўлсангиз, бунга ҳақлисиз.

Оилалар ва болалар
- Ижтимоий реестрга киритилган шахслар ва оилалар
- Кўп болали оилалар
- Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар
- Васийлар, ҳомийлар ва патронат тарбиячилар
Кексалар ва парвариш қилувчилар
- Пенсионерлар
- Парваришга муҳтож ёлғиз кексалар
- Парваришга муҳтож шахсларни парвариш қилувчилар
Ногиронлик
- Ногиронлиги бўлган шахслар
- Муомалага лаёқатсиз шахслар
- Муомала лаёқати чекланган шахслар
- Уларнинг қонуний вакиллари
Ўқиш
- Давлат стипендиясини олувчи талабалар
- Давлат стипендиясини олувчи ўқувчилар ва тингловчилар
Транспорт
- Шаҳар автобуслари ва метрода бепул юрувчи шахслар (таксидан ташқари)
Агар сиз бу рўйхатда бўлмасангиз
Биринчи пластик карта нархи 40 000 сўм.
Муҳим! Амал қилиш муддати тугашидан олдин карта йўқотиб қўйилса ёки яроқсиз ҳолга келса, юқоридги 16 тоифага кирувчилар ҳам картани қайта чиқариш учун пул тўлашлари керак.
Ярим нархда
Давлат клиникаларининг тиббиёт ва фармацевтика ходимлари ҳамда ўқитувчилар учун.
Янги карта ҳамма учун 40 000 сўм туради, ҳатто биринчи картангиз бепул бўлган бўлса ҳам.
У фақат банк ёки Агентлик маълумотларингизда хато қилган бўлса, бепул берилади.
Етказиб бериш
Бепул етказиб бериш
15 кун ичида уйингизга етказиб берилади:
- ногиронлик аравачасига муҳтож ногиронлиги бўлган шахсларга
- кўзи ожиз ногиронлиги бўлган шахсларга
- парваришга муҳтож ёлғиз кексалар ёки ногиронлиги бўлган шахсларга
Алоҳида ариза керак эмас. Агар шу тоифалардан бирига кирсангиз, бу сиз учун ташкил этилади.
Пуллик етказиб бериш
Картани банк филиалидан бепул олиб кетинг ёки курьер орқали етказиб бериш учун банкка тўланг. Нархини банкингиздан сўранг.
Курьер картани муҳрланган конвертда олиб келади ва олувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини текширади.
Karakalpak